Гепатит а эътиборсизликдан юқади

Вирусли гепатит А ўткир юқумли касаллик бўлиб, жигар тўқималарини зарарлайди.

У сувни қайнатмасдан ичиш, ювилмаган мева-сабзавотлар, билмасдан пашша ўтирган маҳсулотларни истеъмол қилиш ва ифлос қўллар орқали юқади.

Тана ҳароратининг кўтарилиши, иштаҳасизлик, лоҳаслик, тери ва шиллиқ пардаларнинг сарғайиши,  пешоб рангининг ўзгариши илк белгилар ҳисобланади. Улар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.

Овқатдан олдин  қўлларни совунлаб ювиш, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилмаслик, сувни қайнатиб ичишга одатланиш, пашшаларнинг кўпайишига йўл қўймаслик, сув ва озиқ-овқат маҳсулотларини очиқ қолдирмаслик хасталикнинг олдини олиш йўлларидир.

 

Ш. МУСТАФАЕВА,

        туман тиббиёт  

  бирлашмаси соғлом  

         турмуш тарзи

  бўлими шифокори.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди