Сайёр қабуллар инсон манфаатлари учун хизмат қилмоқда

  Одамларни рози қилиш бугун давлатимиз сиёсатининг бош мақсади ҳисобланади. Халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб, ташвишга солиб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
   Бугун Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаровнинг фуқаролар учун ташкил этилган навбатдаги қабули ҳам шу мақсадга қаратилди. 
   Қабулда фуқаролардан моддий ва тиббий ёрдам, деҳқончилик қилиш учун ер олиш, болалар нафақаси тайинлаш каби турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 
   Қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этиладиган мурожаатларни ўрганиб, қонуний ечим топиш мақсадида мутасаддиларга бириктирилди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди