Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!

Ҳудди шундай тадбир туман ҳудудида жойлашган Миллий гвардия бўлимида ҳам ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Б.Бабоназаров, Жомбой тумани ҳокими У.Назаров ва Ургут тумани ҳокими М.Турдиевлар тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳомийлар томонидан намунали хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчилар туман ҳокимларининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг тўкин дастурхон атрофида туман Маданият ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди