Журналистлар спорт майдонида куч синашди

   

  Журналистиканинг турли йўналишларида фаолият юритаётган вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари бугун Тойлоқ туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жам бўлишди. Меҳмонларни Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров кутиб олди ва спорт мусобақаларига стар берди. Компьтер, телефон, интернет, қоғозу қаламлардан бир оз чалғиб, ҳам ҳордиқ чиқариш ҳам соғлом турмуш тарзига амал қилишни мақсад қилган журналистлар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича ўзаро куч синашди.

   Тадбир Тойлоқ туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали ҳамда 27-июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

  Мусобақада туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг малакали спортчи-мураббийлари ҳакамлик қилиб, иштирокчиларни холисона баҳолаб боришди.

Журналист-спортчилар мусобақада қуйидаги натижаларни қайд этишди.
 Стол тенниси бўйича (эркаклар):
 1- ўрин – Вилоят телерадиокомпанияси телеоператори Салоҳиддин Умаров 
 2-ўрин –  “Zarnews.uz” интернет нашри мухбири Анвар Мустафоқулов
 3- ўрин –  Навоий вилоят телерадиокомпанияси мухбири Ғолиб Абдусаломов

Стол теннисининг аёллар ўртасидаги беллашувда 
1- ўрин – “Зарафшон” газетаси мухбири Гулрух Мўминова  
2- ўрин –  “Самаркандский вестник” газетаси мухбири Замира Балтаева
3-ўрин –Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Нигина Раҳматова.

Шахмат бўйича 
1- ўрин - Пастдарғом тумани “Паст Дарғом ҳақиқати” газетаси Жамоатчи мухбири Нурбек Қодиров
2- ўрин – Навоий вилоят телерадиокомпанияси мухбири Ғолиб Абдусаломов
2- ўрин – “Қўшчинор” газетаси муҳаррир ўринбосари Абдулла Нисоров.

Шашка бўйича 
1- ўрин – “Зарафшон” газетаси мухбири  Хуршида Эрназарова
2- ўрин – Самарқанд шаҳри “Самарқанд” газетаси ходими Сарвар Абдураҳмонова
3- ўрин – Тойлоқ тумани “Қўшчинор” газетаси мухбири Гўзал Музаффарова

   Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Фармон Тошев ҳамда Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров иштирокида ғолиб ва совриндорлар тақдирланди. Ҳар бир йўналиш бўйича 1,2,3-ўрин соҳибларига диплом ҳамда эсдалик совғалари ҳамда мусобақанинг барча иштирокчиларига ташаккурнома ҳамда байрам совғалари топширилди.

   Спорт мусобақасидан сўнг ОАВ вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

Нигина РАҲМАТОВА,

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди