Ёзги оромгоҳ болажонларга ўз қучоғини очди

  Ёз мавсуми бошланиши билан юртимизнинг сўлим гўшаларида жойлашган  болалар оромгоҳлари ўғил-қизларни ўз бағрига олади. Уларнинг мириқиб дам олиб, ҳордиқ чиқаришларида эса оромгоҳларда яратилган шарт-шароитлар муҳим ўрин тутади.
    Туманимиздаги Амир Темур ёзги болаларни соғломлаштириш оромгоҳи ҳам мавсумга қизғин тайёргарлик кўриб, ўз ишини бошлади. 

    100 ўринга мўлжалланган мазкур масканда болаларнинг мароқли дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. 
   Дам олиш, овқатланиш, ювиниш ва машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган хоналар, ётоқхона, спорт майдончалари мавсум давомида болалар учун керакли барча жиҳоз ва анжомлар билан таъминланган. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди