Аҳоли ўртасида тиббий кўрик ўтказилди

    Тумандаги Адас оилавий шифокорлик пунктида ташкил этилган тиббий кўрик аҳолининиг 40 ёшдан юқори бўлган қатламининг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш мақсадига қаратилди.

  Тиббий кўрикда адаслик фуқаролар  лор, невропатолог, терапевт, травматолог ортопед, жарроҳ, ЭКГ, болалар шифокори, УЗИ, гинеколог ва лаборатория хизматларидан фойдаланишди. 
    Бундан ташқари,  кўрикка келган фуқаролар соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланиш, шунингдек, фойдали ва зарарли озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида керакли ва муҳим маълумотларга эга бўлишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди