Тойлоқлик чемпионлар тантанали кутиб олинди

    Бугун эрта тонгдан Жаҳон, Осиё ва Республика чемпионатларида олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритган Тойлоқ олимпия ва паралимпия захиралари коллежида таҳсил олган спортчилар Амриддинов Шарофиддин,  Умиров Жавоҳир,  Саманов Алишер, Болтаев Суннат, Ғофуров Нодирбеклар тантанали кутиб олинди.
    Тадбирда туман ҳокими Б.Бобоназров, 3-сектор раҳбари Ш.Тоғаев, туман ДХХ раҳбари Д.Кучкаровлар иштирок этишиб, спортчиларни, уларнинг ота-она ва устоз мураббийларини эришган ютуқлари билан табриклади. 


     Тантанали тадбир давомида чемпионларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
     Шундан сўнг маданият бўлими ходимлари томонидан спортчилар шарафига концерт дастури намойиш этилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди