Туман адлия бўлимига  фуқаролар  ва юридик шахслардан  жами 90 та мукрожаатлар келиб тушди

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонида туман адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири этиб, давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил килиш асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш ваколати юклатилган.

   Туман адлия бўлими томонидан 2022 йилнинг I чораги давомида бу борада  муайян ишлар амалга оширилди.

   Хусусан, 3 та ўрганиш ва 3 та мониторинглар ўтказилиб, натижаларига кўра, 6089 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

  Мазкур қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда уларга келгусида йўл қўймаслик борасида туман адлия бўлими томонидан   жами 310 та таъсир чоралари қўлланилди.

   Жумладан, аниқланган қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 130 та тақдимномалар киритилди, қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида 87 нафар мансабдор шахлар расман огоҳлантирилди, 21 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

   Киритилган тақдимномаларга асосан, 119 нафар масъул шахслар интизомий  жавобгарликка тортилди. Шунингдек, фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб,  фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига жами 264 млн 887 минг сўмлик 72 та даъво аризалари киритилиши таъминланиб, суд томонидан даъво талаблари тўлик қаноатлантирилди ва пул маблағлари ундириб берилди.

   Шу билан бир қаторда, туман адлия бўлими томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотларига Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган хужжатлар юзасидан  жами 64 та  ҳуқуқий маслаҳатлар киритилди.

   Шу каби, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида, 2022 йилнинг 1-чораги давомида туман адлия бўлимига  фуқаролар  ва юридик шахслардан  жами 90 та мукрожаатлар келиб тушди.

   Шундан 60 таси қаноатлантирилди,  13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 нафар фуқаронинг мурожаати тегишлилиги  бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли идораларга юборилди. 

   Мазкур мурожаатларнинг 21 таси жойларда ўтказилган сайёр қабуллардан келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 18 таси ариза, 72 таси шикоят тартибида бўлиб, уларнинг ижроси белгиланган тартибда ҳал қилиниши таъминланди.

  Шикоятлар асосида судларга иш ҳақларини ундириб бериш, устамларни қайта ҳисоблаш, фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация ундириш, пенсия миқдорини аниқлаш, кам тўланиб келаётган иш ҳақлари юзасидан судга даъво аризалар киритилди ва суд томонидан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилди.

   Жумладан, туманнинг “Узунқишлоқ” МФЙда истиқомат қилувчи С.Мусурмонованинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда иш ҳақи тўлаб берилмаганлигидан норозилиги ҳақидаги мурожаати  ўрганиб чиқилди.

  Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқарога С.Мусурмонова 2019 йилдан 2021 йилга қадар туман ХТБга қарашли 4-сонли умумтаълим мактабида лаборант вазифасида ишлаганлиги, 2021 йилда туман ХТБга қарашли 58-сонли умумтаълим мактабига лаборант вазифасига ишга қабул қилинганлиги, Тойлоқ туман ХТБ марказлашган ҳисобхонаси ҳисобчилари томонидан, фуқарога 2019 йилнинг 1 сентябридан 2022 йилнинг 28 февралига қадар ягона тариф сеткасининг 3-разряди билан иш ҳақи тўлаб келинганлиги аниқланди.

  Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентабрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарорининг 4-иловасида умумтаълим мактабларининг лаборантларига ягона тариф сеткасининг 6-разряди бўйича иш ҳақи тўланиши белгиланган.

   Аниқланган қонунбузилиш ҳолатини бартараф қилиш, фуқаронинг бузулган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида бўлим томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, 2031398 сўмлик ўз вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақини қарздордан ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилиши таъминланди. Натижасига кўра, мурожаат ижобий ҳал этилиши таъминланди. 

   Бундан ташқари, туман адлия бўлими ва мактабгача таълим бўлими ўртасида тасдиқланган назорат режасига асосан мактабгача таълим ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 21 нафар мансабдор шахсларга нисбатан ваколатли органларга маъмурий таклифлар киритилди.

   Шунингдек, 2022 йилнинг I чораги давомида жами 256 та норматив ҳуқуқий хужжатлар туманлардаги ижрочиларга электрон тарзда етказилди.

   Шу каби, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан тумандаги долзарб муаммоларни жойига чиқиб аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан сайёр қабулларда иштирок этиш амалиёти йўлга қўйилган.

   Туман ҳокими ва Халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:

   Тойлоқ туман ҳокими ва Халқ депутатлари Кенгашининг 2 та норматив тусдаги қарори лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Мазкур  2 та норматив қарор лойиҳасига ижобий хулосалар берилди.

   Норма ижодкорлиги ҳамда юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида, қонун ва қонун ости ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан эскирган ва ўз аҳамиятини йуқотган, фармон, қарор ва низом талабларига зид бўлган ҳамда кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари бўйича жами 14 та таклиф лойиҳалари киритилди.

   Ҳуқуқий тарғибот соҳасида, жами 1658 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.

  Шундан, оммавий ахборот воситаларида жами 124 маротаба чиқишлар қилинди.

  Хусусан, вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр-24” телевидиниясида 3 маротаба, 10 маротаба радио орқали, республика ва маҳаллий “Қўшчинор” газеталарига 15 маротаба, ВЕБ-сайтлар орқали 96 маротаба турли мақолалар орқали чиқишлар қилиниши таъминланди.

 

Азамат Ғафоров, 

Тойлоқ туман адлия бўлими бошлиғи.                                                 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди