Фуқаролар мурожааати раҳбарлар эътиборида

Туман ҳокимлиги ва 4 та сектор раҳбарлари томонидан туман ҳудудида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларнинг олдида турган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида кўчма сайёр қабуллар, сектор раҳбарларини шахсий қабуллари, оммавий қабуллар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Мана шундай сайёр қабул 2018 йилнинг 4 декабрь куни Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлимида ташкил этилиб, унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тегишли тартибда ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Туманнинг давлатобод маҳалласида яшовчи 85 ёшли Хайитова Холчучик туман ҳокимига ногиронлик аравачаси билан таъминлашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати шу куннинг ўзида ҳал этилиб, туман тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқаронинг хонадонига борилиб, ногиронлик аравачаси топширилди.

Шу билан биргаликда фуқарони тиббий кўрикдан ўтказиб, уни соғломлаштириш санаторийсига юбориш юзасидан йўлланма берилди.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди