Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлимида Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида Саноат соҳасидаги завод ва фабрикаларнинг ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш ва уларни йўлга қўйиш, ободонлаштириш ва компрессор станциясини барпо этиш бўйича ҳамда бошқа муҳим лойиҳаларни амалга оширилишига доир вазифаларнинг ижроси юзасидан туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ҳожиқулов Тоштемир Бахроновичнинг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда 2018-2019 йилларда туманда саноат салоҳиятини ошириш Дастурига асосан 10 та лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 60,7 млрд сўм, шу жумладан 53,8 млрд сўм тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ва 6,9 млрд сўм тижорат банкларининг кредит маблағлари сарфланиши, унинг натижасида жойларда 170 та янги иш ўринлари ташкил қилиниши белгиланганлиги таъкидланиб, 2018 йилнинг ўтган вақти мобайнида 6 та лойиҳалар ишга туширилишига жами 24 млрд сўм маблағлар сарфланиб, шундан 18 млрд сўми корхоналарнинг ўз маблағлари ва 6 млрд сўми тижорат банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилиши натижасида 110 та иш ўринлари яратилганлиги айтиб ўтилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди