Туманда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

2018 йилнинг 8 август куни туман марказида жойлашган "Ёшлар истироҳат боғи"да "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги 100 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг 350 га яқин бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ярмаркада туман ҳокими Б.Бабоназаров, вилоят прокурорининг ўринбосари О.Хошимов, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасов, тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок эишди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида ўзларига мақбул келадиган иш қидириб юрган 157 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Ишга жойлаштирилган фуқаролардан 104 нафари ёшларни, 94 нафари хотин-қизларни ташкил этиб, шундан 70 нафари касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшларни ташкил этади. 

Тадбир давомида туман ҳокими Б.Бабоназаров туман ёшлари билан учрашиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятлари билан шуғулланишлари соҳасидаги қизиқтирган саволларга ҳамда юзага келаётган муаммоларига белгиланган тартибда жавоб берди ҳамда ёшларнинг тадбиркорлигини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтди. 

 

 

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди