Халқ билан мулоқот

Туманнинг 1-сектор, ҳоким ҳудуди Хўжаюз маҳалла фуқаролар йиғини 36 умумтаълим мактабида туман ҳокими Б.Бабоназаров, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов ва  туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Йиғилишни туман ҳокими Б.Бабоназаров кириш сўзи билан очиб, Хўжаюз маҳалласида сайёр қабулни ташкил этишдан асосий кўзланган мақсад аҳоли олдида турган муаммо ва камчиликларни тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ўрганиб, қонуний ечимини топишга ҳаракат қилиниши айтиб ўтилди.

Қабул жараёнида, Хўжаюз маҳалла фуқаролар йиғини раиси Яхшиев Насриддиннинг маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ахбороти эшитилди.

Шу билан биргаликда, маҳалла фуқаролар йиғини участка профилактика инспектори Жўраев Суннат томонидан ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. 

 

Йиғилиш жараёнида фуқароларнинг мурожаатлари Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов ва 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б.Бабоназаров ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқилди ва фуқароларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

 

Шундан сўнг туман ҳокими Б.Бабоназаров туманнинг Шопулот маҳалласида жойлашган 26 умумтаълим мактабида амалга оширилган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқларни белгилаб берди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди