Қабуллар давом этмоқда

Туманнинг 1-сектор, ҳоким ҳудуди Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғини 37 умумтаълим мактабида туман ҳокими Б.Садуллаев, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов ва  туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул чоғида фуқаролардан ўндан ортиқ оғзаки мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатларга тумандаги идора ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан қонунда белгиланган тартибда ҳал қилишлик белгилаб олинди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди