Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун навбатдаги семинар

   Маълумки, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилган эди. 2022 йил 1 январдан бошлаб таъсис этилган янги лавозим эгалари учун махсус семинар-тренинг ва ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда. Ана шундай семинарнинг навбатдагиси Тойлоқ туманида секторлар кесимида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари учун ташкил этилди.
 Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид Хўжамуродов ҳамда  маҳаллабай ишлаш марказ масъуллари томонидан ўтказилган семинарда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этишнинг уч бўғинли тизими, шунингдек, тингловчиларга ҳоким ёрдамчиси сифатида ўз хизмат фаолиятида қўл келадиган билим ва кўникмалар берилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди