Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли даромадларининг ўсишига хизмат қилади

   Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва тез муддатда ташкил этиш мумкин. Аҳоли даромадларининг реал ўсиши ҳам аввало хизматлар ривожида сезилади.
   Жойларда тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича мурожаатлар, ташаббуслар кўп бўлмоқда. Шу боисдан Тойлоқ туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар билан учрашди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал этиш чораларини кўрди. Шунингдек, фаолият турини кенгайтириш истагидаги тадбиркорларнинг лойиҳалари билан танишди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди