Кам таъминланган оилалар Давлат ҳимоясида

2018 йилнинг 13 май куни тумандаги 29-сон Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори ижроси юзасидан тумандаги кам таъминланган 112 та оилаларга 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б.Садуллаев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ф.Абдухаликов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи М.Шермуҳамедов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасовлар бошчилигида маиший техника воситалари, газ балон ва газ плиталари тарқатилди.

Тадбир давомида туман ҳокими Б.Садуллаев сўзга чиқиб, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини маълум қилиб, келгусида мазкур тадбирларни янада кенгайтирилиши айтиб ўтилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди