Ёшларни диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларидан асрайлик

Image_tadbir: 

Туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёшлар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларирни олдини олиш, ёш авлодни Она-ватанга меҳр ва муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 6 февралдаги 08/1-70-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 9 июн куни туманнинг “Ёшлар истирохат боғи”да “Диний экстремизм ва терроризмнинг мудҳиш қиёфасини фош этувчи кўчма фото кўргазма” ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва уюшмаган ёшлар вакилларидан 300 нафардан ортиғи жалб қилиниб, тадбир жараёнида улар томонидан диний экстремизим ва терроризмнинг мудҳиш оқибатларини фош этувчи расмлар кўргазмаси кенг оммага намойиш этилди.

Кўргазмада иштирок этганлар томонидан ўқувчиларнинг маҳоратлари юқори баҳоланиб, фаол ўқувчи ёшлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди