“Обод қишлоқ” Дастури амалда...

2018 йилнинг 30 апрел куни туманнинг Шопулот маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ қабулхонаси Тойлоқ туман бўлими, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда кўчма сайёр қабули ташкил этилди.

Сайёр қабулда сўзга чиққанлар томонидан Шопулот маҳалла фуқаролар йиғини туманнинг “Обод қишлоқ”  Давлат дастурига киртилганлиги, мазкур дастурга асосан маҳалла ҳудудида ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва аҳолдининг шахсий томорқалари орқали даромад манбаини кўпайтиришга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, туман ҳокими Б.Садуллаев маъруза давомида Шопулот маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман миқиёсида келгусида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотларга тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, Халқ қабулхонаси Тойлоқ туман бўлими мудири У.Муродов ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳамедовлар сўзга чиқиб, сектор ҳудудида аҳоли шахсий томорқаларидан самарали фойдаланиш, иссиқхона, уруғчилик, қорамолчилик билан шуғулланиш учун тумандаги тижорат банкларидан кам фоизли, имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётганлиги, аҳоли томонидан мазкур кредит маблағларидан олиб, шахсий томорқаларидан самарали фойланиши юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Шундан сўнг, қабулга келган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов, 4-та сектор раҳбарлари туман ҳокими Б.Садуллаев, туман прокурори Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермеҳамедов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Алмасовлар ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб, фуқароларга белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгилаб олинди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди