Тойлоқ туманида ўтган олти ойда 236 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди

   Тойлоқ туманида 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сони 1 687 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 1539 тага этди. 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 236 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

     Шу жумладан, янгидан ташкил этилган 236 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми яъни, 105 таси савдо соҳасига, 59 таси саноат соҳасига, 24 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 8 таси қурилиш соҳасига, 12 таси  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасига, 5 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 7 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 4 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 12 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

      Шу билан бирга, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 15 тани ташкил этиб, шундан ҳозирги кунда 13 таси фаолият кўрсатмоқда.               

     Туманда 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналарнинг умумий сони 534 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 492 тани ташкил этмоқда.

Тойлоқ туманининг асосий иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари

      Тойлоқ туманида 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 456,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 131,5 фоизни ташкил этди.

    Тойлоқ туманида 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 246,8 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 110,3 фоизни ташкил этди.

     Чакана савдо айланмаси ўтган 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 193,0 млрд. сўмни, товарлар ва хизматлар экспорти 8,5 млн. АҚШ долларини, импорт ҳажми эса 33,5 млн. АҚШ долларини ташкил этган эди.

    2021 йилнинг январь-июнь ойларида эса чакана савдо айланмаси 234,7 млрд. cўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 % га ўсди, ташқи савдо айланмаси 58,2 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан экспорт ҳажми 7,9 млн. АҚШ долларини, (ўтган йилга нисбатан 93,2 %), импорт ҳажми эса 50,3 млн. АҚШ долларини, (ўтган йилга нисбатан 150,2 %) ташкил қилди.

Ғ. Ҳасанов,

 туман статистика бўлими матбуот котиби.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди