Туманда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Тумандаги Педагогика касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 150 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 200 дан ортиқ бўш (вакант) иш ўрни ҳамда ажартилган квота иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 140 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди. Шундан 78 нафари хотин-қизларни 47 нафари (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган) ёшларни ташкил этиб ишга жойлашганлардан 32 нафари касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёшларни ташкил этади.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди