Тадбир бекор қилинди

      Ҳурматли тойлоқликлар!

     Бугунги кунда коронавирус касаллиги яна аҳоли орасида кенг тарқалаётганлиги, бунинг натижасида касаллик кўпайиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда эртага, яъни 29 июнь куни "30 июнь - Ёшлар куни" муносабати билан туман марказий ўйингоҳида ўтказилиши режалаштирилган гала концерт дастури қолдирилганлигини маълум қиламиз.
     Азиз тумандошлар, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда карантин қоидаларига амал қилинг.
 Яқинларингиз ва ўзингизни асранг!

Тойлоқ туман ҳокимлиги маъмурияти.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди