Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 535 йиллиги

Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим йирик давлат арбоби ва саркарда.

Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солди, ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари «Мубаййин», «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олди.

  Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 535-йиллиги муносабати билан Тойлоқ туманидаги 29-сонли мусиқа ва санъат мактаби залида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Халқ таълими бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти, ўзбек шеъриятида тутган ўрни ва дунё маданиятида қўшган ҳиссаси тўғрисида, илмий-маданий кўргазмали тадбир ўтқазилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов сўзга чиқиб Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маъруза қилди.

Тадбир давомида тумандаги умумтаълим мактабларининг ўқувчилари томонидан буюк бобокалономиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди