Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги юбилейи Тойлоқ туманида кенг нишонланмоқда

2018 йилнинг 18 январ куни тумандаги агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3404-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарори ижроси юзасидан тарғибот учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Ўткур Усмонов, Самарқанд Давлат Университети профессори Фарҳод Набиев, туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири Жаҳонгир Ҳақбердиев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Мусо Тўраев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Зиядулло Авазов ва тегишли жамоат ташкилотлари, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳалла фаоллари ҳамда коллеж ўқувчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Самарқанд Давлат Университети профессори Фарҳод Набиев сўзга чиқиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига мустақиллик, тинчлик ва адолатли жамият барпо қилишдаги хизматлари тўғрисида маъруза қилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Ўткур Усмонов Ислом Каримов фаолияти давомида миллий маънавиятимиз, моддий ва маънавий меросларимизни, тарихий шахсларимизни номларини қайтадан тиклашдаги буюк хизматлари хақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг сўзга чиққан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими”, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Мусо Тўраев ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан 6 маротаба учрашганлигини, у кишининг жасорати ва шижоати тўғрисида тўлқинланиб гапириб берди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Зиядулло Авазов сўзга чиқиб Ислом Каримовнинг кучли сиёсат арбоби эканлиги, халқаро миқёсдаги олиб борган оқилона сиёсати ҳамда жамиятимиз тараққиётидаги буюк хизматлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

***

Шу каби тадбир 2018 йилнинг 19 январ куни тумандаги Педагогика коллежида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Алишер Ҳамроев, туман прокурори Фарҳод Абдухаликов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Зиядулло Авазов, туман ҳокимлиги “Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири Мўтабар Юлдошевалар иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Алишер Ҳамроев Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маъруза қилди.

Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари З.Авазов, туман ҳокимлиги “Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири М.Юлдошева, “Дўстлик” ордени соҳиби К.Шариповалар сўзга чиқиб Ислом Каримов билан меҳнат фаолияти давомида учрашганлиги ва у кишининг инсоний фазилатлари, раҳбарлик салоҳияти ҳамда олиб борган кучли ижтимоий сиёсати тўғрисида хотирлаб ўтдилар.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди