Ички ишлар профилактика инспекторлари яшаш уйлари қуриб фойдаланишга топширилди.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ички ишлар профилактика инспекторларига 33 та хизмат уйлари, шундан 24 таси давлат бюджети ҳисобидан, 9 таси ҳомийлар ҳисобидан қуриб тўлиқ фойдаланишга топширилди.

Шу билан биргаликда, ушбу профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида матиз автомашиналари ўз эгаларига топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда барча соҳаларга давлатимиз раҳбари томонидан эътибор қаратилаётганлиги, хусусан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидан 33 та Ички ишлар профилактика инспекторларига хизмат уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилиши ҳамда матиз автомашинаси билан таъминланиши келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда энг асосийси тинчликни сақлашда энг муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди