Тойлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик байрами кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини кенг нишонлаш мақсадида туман марказидаги мусиқа ва санъат мактабида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, туман ҳокими Б.Садуллаев, тумандаги тегишли корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳар бир юртдошимиз ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонлайдиган айёмга айланганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Жонажон диёримизда юрт равнақи ва эл фаровонлиги йўлида самарали меҳнат қилаётган 126 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.

“Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланишимиз, ҳаммамизни келажакда янада самарали меҳнат қилишга ва янги-янги марраларни забт этишга ундайди дейди - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Маҳмуд Ашуров.

Тадбир давомида туман ҳокимлиги Маданият ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди