Тойлоқда математика ва кимё-биология фанларига ихтисослашган мактаблар ташкил этилади

    Бугун Халқ депутатлари Тойлоқ туман кенгашининг навбатдаги 22-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринсҳбосарлари ҳамда туман ташкилот ва корхоналари раҳбарлари иштирок этишди. Сессия ишини Кенгаш раиси Б. Бабоназаров олиб бормоқда.  

    Сесси ишида қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

   1.Тойлоқ туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиси “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида.

  3. Тойлоқ туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида.

    4. Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Тойлоқ туманида “яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш бўйича йил бошидан режалаштирилган 222 та тадбиркорлик субъектлари ўрнига 1207 та тадбиркорлик субъектлари электрон ҳисоб варақ-фактуралардан фойдаланишга ўтказилди. 

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев, жорий “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманимизда, аҳолини коронавирусга қарши профилактик эмлаш, бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат 74 та тиббий бригадалар ташкил қилиш, информатика ҳамда кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган  мактаблар, шунингдек,  битта умумтаълим мактабида физика фани чуқур ўргатилиши йўлга қўйилишини таъкидлади.

    Сессияда туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 1 январь ҳолатига эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан:
   -туман аҳолисини тоза ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш мақсадида қўшимча тармоқ тортиш талаб қилинадиган маҳаллалар учун  сув қувурларини сотиб олишга 85,0 млн. сўм;
   -Найман МФЙ биносини таъмирлаш учун 214 млн. сўм;
   -тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари биносини моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 45 млн. сўм, жами 344,0 млн. сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди