“Уйма уй юриш орқали аёллар ва ёшларнинг лойиҳа ва таклифлари ўрганилади

  Ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари, ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши энг асосий омил бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан, бугунги кунда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, Тойлоқ туманидаги 2-сектор штабида аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уларни тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлардан бохабар қилиш мақсадида АТ “Агробанк” Тойлоқ филиали, 2-сектор штаби аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирокида гуруҳлар тузилди. Улар тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа ва таклифларни уйма-уй юриш орқали ўрганишади ҳамда аёллар ва ёшларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг ғояларини амалга оширишда кўмаклашишади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди