Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2017 йил 16 октябрдаги 06/3-585-сонли “Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижроси юзасидан 2017 йилнинг 3 ноябрь куни Тойлоқ тумандаги 10, 21, 26 ва 36 умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 47 нафар ёшларнинг Самарқанд шаҳридаги тарихий обида ва қадамжоларга ташриф буюришди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳридаги тарихий обида ва қадамжолар Гўри Амир, Регистон, Шоҳизинда ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкалини бориб кўриш ҳар бир ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳар томонлама ҳимоялашга, уларда она-Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилади.

Теглар (калит сўз): 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди