Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси

Тойлоқ туман Агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 2017 йилнинг 25 сентябрь куни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ билан ҳамкорликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар, ишсизлар, касб-ҳунар коллежи  битирувчилари, ҳарбий хизматдан қайтганлар, меҳнат мигрантлари учун “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Мазкур меҳнат ярмаркисида тумандаги 50 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 175 га яқин бўш (вакант) иш ўрни ҳамда ажартилган квота иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ўзларига мақбул келадиган иш қидириб, келгусида ўз касблари ва мутахассисликлари бўйича маълум бир иш ўрнига эга бўлиш мақсадида меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз фуқаролардан 37 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилиб, ишга жойлаштирилди. Шундан 17 нафари хотин-қизларни шунингдек, 8 нафари (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган) ёшларни ташкил этади.

Теглар (калит сўз): 
2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди