Сиёсий ўқув соатлари давом этмоқда 

   Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу борада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолият самарадорлигини ошириш ва салоҳиятини кучайтириш муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ўтказиб келинаётган сиёсий-маърифий ўқув соати давлат фуқаролик хизматчиларининг бу борадаги билимини оширишга хизмат қилмоқда. 
   Бугун бўлиб ўтган навбатдаги сиёсий ўқув соати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг парламент ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар мавзусига бағишланди.
   Унда Тойлоқ туман ҳокимлиги студиясидан туман ҳокими Б. Бабоназаров ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик ходимлари, секторлар раҳбарлари ҳамда алоқадор туман ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
   

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди