Обод маҳалла – юрт кўрки

   

      Мустақиллик йилларида «Ободлик кўнгилдан бошланади» деган чуқур мазмунли ибора халқимиз ўртасида кенг оммалашиб, одамларимиз бунёдкорлик ва ижодкорлик нафаси билан яшашга одатланди.

       Бугун мамлакатимизнинг қай гўшасига, қай манзилига борманг, “Жонажон Ватаним обордлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

      Хусусан, туманимизнинг Сарибозор маҳалласида ҳам “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” тамойили асосида кўча ва хонадонларда тозалаш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Боқувчисини йўқотганларнинг хонадонларида ҳашарлар уюштирилмоқда.  Маҳалланинг ўсмир қизларига  хонадонларни, ошхона, хожатхона, тандирхона, кўча бўйларини озода сақлаш, азалий урф-одат, ўлмас қадрият ва анъаналарга содиқ қолиш, маҳаллани обод махаллага айлантириш тўғрисида тушунчалар берилмоқди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM