41-мактаб биноси мукаммал таъмирланмоқда

   

    Туманимиздаги 41-мактаб биноси қурилиши 1980 йиллар бошида бошланиб, 1986 йилда фойдаланишга топширилган экан. Айни кунларда қарийб 35 йиллик тарихга эга ушбу бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

     784 ўринли  бинони мукаммал таъмирлаш ишлари “Сафо Лойиҳа” МЧЖ томонидан амалга оширилиб, лойиҳа бўйича бажариладиган ишлар 2 883 906 779  сўм этиб белгиланган.

    -Бугунги кунда пудратчи “Мансур сифат қурилиш” МЧЖ томонидан бинонинг демонтаж ишлари юз фоиз, том ёпиш ишлари фоиз, дераза ромларини ўрнатиш 80 фоизга бажарилган.  Тахта пол ўрнатиш, электр таъминотини янгилаш каби юмушлар асосий бинода тўлиқ якунланган. Айни дамда спортзал, фаоллар зали ва мактаб ошхонасида электромонтаж,  иситиш тизимини ўрнатиш каби ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда, -дейди туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини бажарувчи З. Зиёдуллаев.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM