“Бир миллион дарахт” акциясида туман ҳокимлиги ҳамда ташкилотлари раҳбар ва ходимлари фаол иштирок этишди

 

  Бугун эрта тонгдан туманимизнинг Сочак маҳалласида ташкил этилган умумхалқ ҳашарида туман ташкилотлари раҳбарлари бошчилигидаги ишчи-ходимлар, маҳалла фаоллари ҳамда кўнгилли ёшлар жам бўлишди. Улар мазкур маҳалла ҳудудидаги 1 гектар ер майдонига 2000 дона манзарали дарахт кўчатларини экиб, боғ барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшишди.  

    Азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланган умумхалқ ҳашарлари кишилар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишга, табиатни асрашга ундайди.

   Мазкур акция доирасидаги ҳашарда вилоятимизнинг “Ёш журналистлар мактаби” ўқувчилари ҳам иштирок этишди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM