Тойлоқ туман 29-сон Болалар мусиқа ва саньат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та ташаббуси ижроси юзасидан ҳамда бир йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчи ёшлари томонидан жаҳон ва миллий чолғу асбобларидан фойдаланиб, куй-қўшиқлар айтишди.
Тадбир давомида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман Маданият ишлари бўлими бошлиғи Ғ.Сирожиддинов ва ҳамкор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.