Туманда боғчалар сони яна кўпайди

Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 100 ўринли 5-сон мактабгача таълим муассасаси Инвестиция дастури асосида янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Бабоназаров сўзга чиқиб, маҳалла аҳолиси ва мактабгача таълим муассасаси ходимларини табриклаб, 17 нафар тадбиркорларга оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва фаолиятини олиб бориш учун рухсатномаларни топширди. Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи М.Шермуҳаммедов ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM