Хўжаюзда тиббиёт маскани фойдаланишга топширилди

Image_tadbir: 

   Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, энг аввало, қуйи тизимдан бошланмас экан, аҳоли орасида саломатликни сақлаш, тиббий хизмат сифатини замон талаблари асосида такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермаслиги кундай равшан. Шу маънода  ҳатто олис  қишлоқ жойларда ҳам тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имкониятига, салоҳиятли кадрларга эга  тиббиёт масканлари бўлмоғи ҳаётий заруратдир. Тойлоқ тумани Хўжаюз қишлоғидаги оилавий шифокорлик пунктининг қайта барпо этилиши ана шу мақсадга хизмат қилади.
   Бинони таъмирлаш лойиҳаси жорий йилнинг бошида "Ташаббусли бюджет" портали орқали овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. Бинода 600 миллион сўмлик лойиҳа асосида  қурилиш ишлари амалга оширилди. 
    Яратилган қулай шароит Хўжаюз қишлоғида яшовчи 6 минг нафар аҳолининг саломатлигини тиклаш ва профилактика ишларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM