Хотин-қизлар фаоллиги - жамият ривожининг муҳим омили

Image_tadbir: 

   Бугун юртимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтириш мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга кўтарилди. Шу мақсадда маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли жорий этилиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилди.
    Бугун Тойлоқ туманидаги Боғичинор маҳалласида ташкил этилган семинарда ҳам шу ҳақда сўз юритилиб, хотин-қизлар фаолининг фаолияти сарҳисоб қилинди. 
  Семинарда дастлаб, Боғичинор МФЙ хотин-қизлар фаоли Маҳбубу Яхшибоева фаолияти давомида амалга оширган ишлари юзасидан тақдимот ўтказди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишлар билан яқиндан танишишди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM