Тойлоқда йил якунига қадар 694 та янги иш ўринларини яратилади

    Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, ҳалқ фаровонлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни оммалаштириш ва тараққий топтириш, айниқса, бу йил ўзгача касб этмоқда. Ҳар бир ҳудудда имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва  даромадларини оширишга устуворлик берилмоқда.

    Тойлоқ туманида 2022 йилнинг ўтган вақти мобайнида 21 млрд. 817 млн. сўмлик, 27 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 117 та янги иш ўринлари яратилди. Лойиҳаларни шакиллантириш ва амалга оширишда саноат, хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланмаган маҳаллаларга эътибор қаратиляпти.

   Жумладан, Галаботир маҳалласида “Хиёбон маркази" МЧЖ корхонаси томонидан умумий қиймати 1,7 млрд. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди, натижада 20 та янги иш ўринлари яратилди.

   Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида хизматлар соҳасида барча турдаги йўналишлар бўйича 3995 та доимий иш ўрни  ва ўзини-ўзи бандлиги таъминланди.

   Туманда 2022 йил якунига қадар умумий қиймати 213 млрд. 75 млн. сўмлик, 28 та маҳаллаларда 77 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 694 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

   Маҳаллаларда  21 турдаги зарурий хизмат шаҳобчаларини ташкил этиш бўйича 385 та лойиҳаларни ишга тушуриш орқали 414 та иш ўринлари яратилди. Хизмат кўрсатиш соҳасида  2022 йил давомида умумий лойиҳа қиймати 299,1 млрд. сўмлик, 717 та лойиҳаларни ишга тушуриш орқали 10 570 та янги доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилади.

   Бугунги кунда 206 та кичик бизнес субъектлари, 372  та ЯТТ ташкил этилди. Йил якунига кадар 500 та кичик бизнес субъектлари, 910  та ЯТТ ташкил этилади. 3195 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилади.

   Жорий йилда 2655 нафар норасмий ишчилар фаолияти легаллаштирилди. Йил якунига қадар яна 3112 нафар норасмий ишчилар фаолияти расмийлаштирилади. 37 та янги ҳунармандлар ва 111 та шогирдлар тайёрланди. Йил якунига қадар яна 68 та янги ҳунармандлар ва 143 та шогирдлар тайёрланади.

  369 нафар фуқарога 9.934 млрд.сўм кредит ажратилди. Натижада 512 нафар фуқаро доимий ва мавсумий иш ўрнига эга бўлди. Йил якунига қадар яна 1440 нафар фуқарога 40.1 млрд. сум кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилган.

  36 та маҳаллаларда 6 та йўналишларда 10 тадан 50 тагача хонадонларни қамраб олган лидер тадбиркорлар аниқланиб, 2000 та хонадонлар боғланган. Йил якунигача 50 та маҳаллалардан 4000 та хонадонлар лидер тадбиркорларга боғланади.

  Туманда 155 та бўш турган ер участкалари аниқланган бўлиб, шундан 123 та ер участкалари аукцион савдолари чиқарилди. Йил якунига қадар 155 та бўш турган ер участкаларида лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 389 та янги иш ўринлари яратилади. 95 та бўш бино ва иншоотлар аниқланган бўлиб, шундан 54 та бино ва иншоотлар аукцион савдолари чиқарилди. Бу йўналиш бўйича йил якунига қадар 95 та бўш бино ва иншоотларда лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 262 та янги иш ўринлари яратилади.

   27 та маҳаллада 153 та кўчма савдо нуқталари аниқланиб, “К-савдо” тизими орқал аукцион савдоларига чиқарилди. Йил якунига қадар яна 23 та маҳаллада 120 та кўчма савдо нуқталари аниқланиб, аукцион савдоларига чиқарилади.

  2022 йилнинг 1 майига қадар “Темир дафтар”да турган 395 та оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида 1 млрд. 245 млн. сўмлик асбоб ускуналар ажратилди. Йил якунига қадар “Темир дафтар”да турган 411 та оилаларга тадбиркорлик билан шуғулланиши ва ўзини-ўзи иш билан банд қилиши учун 1 млрд. 415 млн. сўмлик асбоб ускунлар ажратиб берилади.

  Шунингдек, “Ёшлар дафтари”да турган 86 нафар ёшларга тадбиркорлик ва ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш мақсадида  372,2 млн. сўмлик асбоб ускуналар ажратилди. Йил якунига қадар  410 нафар ёшларга 1 млрд. 300 млн. сўмлик асбоб ускунлар ажратиб берилади.

Жамшид Хўжамуродов,

Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

   

 

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM