Зарафшон маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Image_tadbir: 

   Аҳоли муаммоларини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш мақсадида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Баҳодир Бобоназаров, туман ИИб бошлиғи Шерзод Тоғаев, туман ҳокимининг ўринбосари Ноила Қамбариддинова, туман корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди. 
   Қабулда фуқаролардан уй-жой олиш, электр энергияси, йўл, бандлик, бола учун нафақа пули тайинлаш, моддий ва тиббий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. 
Қабул давомида айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Олмазор маҳалласида яшовчи тадбиркор Ўткир Олмосовнинг ер билан боғлиқ муаммоси, ҳавузаклик бир гуруҳ нуроний отахонларнинг маҳаллада ёшлар гузари, кутубхона қуриш борасидаги мурожаати, шунингдек, Наргиза Ўринованинг тиббий ёрдам борасидаги масалалари ижобий ҳал этилди.
    Вақт талаб этиладиган мурожаатларни ўрганиб, қонуний ечим топиш мақсадида мутасаддиларга бириктирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM