Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ижтимоий нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ва улрага кенг имкониятлар яратиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мусиновнинг сайёр қабули ташкил этилди.

Қабулда туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънаий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Усманов, тумандаги тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари, жисмоний ва юридик шахслар вакиллари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар иштирок этишиб, ўзларига тегишли бўлган масалалар юзасидан маслаҳатлар олишди.

Йиғилиш давомида, сўзга чиққанлар томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар кенг тушинтириб берилди.   

 

Image_elon: 
2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM