Дўстлик маҳалласида сайёр қабул ўтказилди

Image_tadbir: 

Туманнинг 1-сектор, ҳоким ҳудуди Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Б.Садуллаев, Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов ва  туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида, Дустлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хазратқулов Нуриддиннинг маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қишлоқларидан ташриф буюрган фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари Халқ қабулхонаси Тойлоқ тумани бўлими мудири У.Муродов, туман ҳокими Б.Садуллаев ҳамда тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўрганилиб, уларга белгиланган тартибда жавоб берилди.

Йиғилиш сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2018 © ХОКИМИЯТ ТАЙЛАКСКОГО РАЙОНО. Сайт разработан SAKTRM