Имконияти чекланган ёшларга байрам совғаси топширилди

   Ёшлар куни муносабати билан Тойлоқ туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда меҳр-мурувватга муҳтож, имконияти чекланган ёшларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. 

  Жумладан, “Чароғбон” маҳалласида яшовчи опа-сингиллар Интизор ва Феруза Назарова ҳамда Эскижума маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Убайдулло Пардаевларга ногиронлик аравачаси, бадиий китоблар ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.  

   Бир оғиз ширин сўз инсоннинг нафақат кўнглини кўтаради, балки унинг қалбида ҳаётдан розилик туйғусини уйғотади. Эътибордан кўнгли тоғдай кўтарилган ёшлар  ўзига ва оиласига қаратилаётган ғамхўрликдан мамнун эканликларини таъкидлашди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi