Камбағал оилалар даромадини ошириш муҳим вазифа

  Президентимизнинг 2020 йил 27 февралдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш” тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан туманда режа график ишлаб чиқилиб, ҳудудларда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Жараёнда маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таминланганлар рўйхатида турувчи оилалар ҳолати бирма-бир кўриб чиқилди. Хусусан, куни кеча 1-сектор ҳудудида бўлиб ўтган йиғилишда ана шу масалалар муҳокама қилинди.    
   Мазкур йиғилишда туман ҳокими Б. Бабоназаров иштирокчиларга - секторларнинг ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда депутатларга кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш: уларни иш билан таъминлаш, кредитлар ажратиш, оила даромадини ошириш каби масалаларда тушунчалар бериб ўтди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi