Экспорт ҳажми ошмоқда

    Аввал хабар берганимиздек, Бошқирдистон Республикаси Савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат қўмитаси раиси Алексей Гусев бошчилигида ишбилармон доира вакиллари туманимизнинг инвестиция, туризм ва экспорт салоҳияти билан яқиндан танишган эди. Бугун Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида Бошқирдистон Республикаси “ООО ЦЕНТР ПИТАНИЯ” ҳамда “Сиёб-Шавкат-Орзу” фермер хўжалиги ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра 2020-2021 йиллар давомида “Сиёб-Шавкат-Орзу” фермер хўжалиги Бошқирдистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi