Ёшлар кутубхонаси фойдаланишга топширилди

Туманнинг Маданият маҳалласида "Ёшлар кутубхонаси" қуриб фойдаланишга топширилди. Тадбирда туман ҳокими Б.Бабоназаров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шоирлар ҳамда ёшлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор, ёшларни китобхонликка жалб қилиш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида қурилган мазкур маскан келажак авлодни маънавий баркамол бўлиб етишишига хизмат қилиши таъкидланди.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi