5 та ташаббус ижроси юзасидан ёшлар боғида тадбир ташкил этилди

Тумандаги “Ёшлар истироҳат боғи”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 5 та муҳим ташаббус лойиҳасининг ҳар бир йўналиши бўйича туман кўрик танлов ўтказилди. Кўрик танловда туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг ўқувчи ёшлари ўзларнинг чиқишлари билан иштирок этишди. Тадбирда доирасида 500 дан ортиқ иқтидорли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Республика маънавият –маърифат маркази туман бўлинмаси, “Оила”маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман Адлия бўлими ва бошқа ташкилот вакиллари иштирок этишди. Тадбир сўнгида ғолиб ўқувчилар туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi