БИЛИМЛАР БЕЛЛАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун 27-март куни тумандаги «Агротадбиркорлик» касб-ҳунар коллежи мажлислар залида  Туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси, тумандаги “Миллий гвардия” ҳарбий қисми, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман Кенгаши, Халқ таълими бўлими, «Агротадбиркорлик» касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда “Буюк аждодларимиз меъроси ва уларнинг ҳарбий санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси” Амир Темурнинг  ҳаёти ва ҳарбий санъати асосида билимлар беллашуви бўлиб ўтди. Беллашувда “Миллий гвардия” ҳарбий қисмининг “Темурбек издошлари”, “Адолат”, “Жасорат”, халқ таълими бўлими 30-умумтаълим мактабининг “Посбон” жамоаси, «Агротадбиркорлик» касб-ҳунар коллежининг “Тинчлик” жамоалари ўзаро беллашдилар. 
Билимлар  беллашувида 3 та шарт бўйича жамоалар ўзаро куч синашиб, 1-ўринни “Миллий гвардия” ҳарбий қисмининг  “Темурбек издошлари”, 2-ўринни  халқ таълими бўлими 30-умумтаълим мактабининг “Посбон” жамоаси, 3-ўринни “Миллий гвардия” ҳарбий қисмининг “Адолат” жамоалари эгалладилар. Ғолиб жамоалар туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тойлоқ туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Ташаккурнома” ва китоблар жамланмаси билан тақдирландилар.

 

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi