“Наврўз боболар мероси, байрамлар шоҳи” 

Самарқанд шаҳрида ташкил этилган байрам сайлига Тойлоқ тумани ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлари ўзгача тайёргарлик кўришди. Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи жамоаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг харитаси, майса билан ўстирилган "Ассалом наврўз" ҳамда мева-сабзавотлардан тайёрланган "Тойлоқ тумани" сўзлари барча байрам сайилга келганларни ўзига жалб қилди.  Шунингдек, баландиги 2 метр келадиган ясалган от ҳам болажонларнинг хурсандчилигига сабаб бўлди. Туман Маданият ишлари бўлими ҳамда педагогика коллежи томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар кайфиятига кайфият улашди.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi