Кўзи ожизлар жамияти ташкил топганига 90 йил тўлди 

    Шу муносабат билан бугун Тойлоқ туман ҳокимлиги томонидан “Темуржон” базмгоҳида кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда иштирок этган вилоят кўзи ожизлар жамияти бошлиғи Зойир Оқбўтаев, Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиевлар сўзга чиқиб, жамият тарихига назар ташлашди. 
   Ўзбекистонда илк бор 1932 йилда кўзи ожизлар жамияти нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият бошлаган бўлиб, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган Пиримқулов ҳамда Саидов фамилияли инсонлар ташаббуси билан Тошкентда таъсис этилган. Ўз фаолияти давомида жамият кўриш имконияти чекланган кўплаб инсонларга таълим бериш, уларни иш билан таъминлаш ва саломатлигини тиклаш сингари масалаларини ҳал этишда ҳисса қўшиб келмоқда.   
   Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари мусиқий дастурлари билан барчага байрамона кайфият улашишди. Қолаверса, кўзи ожизлар жамияти аъзоларига Тойлоқ туман ҳокимининг совғалари топширилди.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi