“Ватанни куйламоқ саодати”

Image_tadbir: 

Ёш авлод қалбида она-Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, уларни миллий санъатимизнинг сир-синоатларидан баҳраманд этиш мақсадида 2-сон Қўрғонча Маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилган анъанавий “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик танловининг туман босқичида ғолиблар номи маълум бўлди.

Танловда тумандаги ўттиздан ортиқ турли ёшдаги санъаткорлар, бадиий жамоалар, яккахон ижрочилар иштирок этишди.

Кўрик-танловда Рухсора Оболоқулова, Шохрух Амонов, Хурсанмурод Жабборов, Дилшод Жўраев ва Мақсуд Бердимуродовларнинг чиқишлари юқори баҳоланиб, мусобоқанинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

2015-2018 © TAYLOQ TUMAN HOKIMLIGI. Sayt SAKTRM tomonidan ishlab chiqildi